Қибрайдаги оммавий муштлашув: тергов ҳаракатлари давом этмоқда
Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал акс этган видеолар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ мазкур видео бўйича расмий изоҳ берди. Ҳодиса тўлиқ назоратга олинган бўлиб, барча иштирокчилар жалб қилинган ҳолда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 январь куни X.Ш. (1982 йилда туғилган) ва Ш.М. (2003 йилда туғилган) Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати вақтида йўл талашуви туфайли низога киришган.