Жалолиддин Аҳмадалиевнинг янги таронаси тингловчилар қалбини ларзага келтирди (mood video)
Жалолиддин Аҳмадалиев 31 январ куни ўз мухлислари учун навбатдаги янги таронасини тақдим этди. Бу сафар ижодкорнинг янги асари “Ҳеч одам бўлмайди баъзи бировлар” деб номланади.
Қўшиқ қисқа муддат ичида 250 мингга яқин эшитилди ва 1000 дан ортиқ илиқ ҳамда самимий изоҳлар олди. Мухлислар ушбу таронани илиқ кутиб олишди ва у тез орада хитга айланиши кутилмоқда.
“Ҳеч одам бўлмайди баъзи бировлар” таронасининг матни Муҳаммадали Омоновга, мусиқаси эса Жалолиддин Аҳмадалиевнинг ўзига тегишли.