Самарқандда йўл ўртасида рақсга тушгани учун уч суткага қамалди
Самарқандда тунда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган Самарқанддаги Gentra ва Onix ҳайдовчи-йўловчилари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа шаҳарнинг Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган. Ярим тунда катта йўлда светофор қизил чироғида тўхтаб турган икки машинадан ҳайдовчи ва йўловчилар тушиб, мусиқани баланд қилиб қўйган ҳолда рақсга тушган. Эътиборли жиҳати — улар кейин яшил ёнганда ҳаракатни давом эттириб...