Ўзбекистон Сингапурдаги роад-шоуда туризм салоҳиятини намойиш этди
Сингапурда Ўзбекистоннинг бой ва ранг-баранг туризм имкониятларини халқаро бозорда тарғиб этишга қаратилган навбатдаги роад-шоу бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва Uzbekistan Airways ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Роад-шоу доирасида Ўзбекистондан келган туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги қарийб 30 нафар вакил Сингапурнинг 70 дан ортиқ етакчи туризм ҳамда сервис компаниялари билан B2B учрашувлар ўтказди.
Музокараларда иштирокчиларга Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси...