Буюк Британияда пиво заводлари ёпилиши рекордга чиқди
2025 йил давомида Буюк Британияда қарийб 140 та пиво ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятини тўхтатди. Бу кўрсаткич 1974 йилдан буён қайд этилган энг юқори йиллик натижа ҳисобланади.
Мустақил пиво ишлаб чиқарувчилар жамияти (SIBA) бу ҳақда The Daily Telegraph нашрига таяниб маълум қилди.
Жамият ижрочи директори Энди Слининг таъкидлашича, крафт пивога бўлган талаб ҳали ҳам юқори бўлишига қарамай, сўнгги бир йил ичида пиво заводларининг ёпилиши рекорд даражага етган. Унинг сўзларига кўра...