Трамп Эрондан ядровий қуролсиз келишувни қатъий талаб қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп 31 январ куни Эрон билан “қониқарли” битим тузилиши кераклигини айтди. Унга кўра, бундай келишувнинг асосий шартларидан бири — Теҳронда ядровий қурол пайдо бўлмаслиги. Трамп бу фикрларни Air Force One самолёти бортида Флоридага учаётган пайти журналистлар саволларига жавоб берар экан, қайд этган.
Оқ уй раҳбари Эрон билан мулоқотлар кетаётганини тан олди ва буни “жиддий музокаралар” деб атади. Бироқ у Вашингтон аниқ нима қилади, қайси қадамни танлайди — бу ҳақда очиқ-ойдин режа айтмади.