Осиё кубоги. Япония устун келди, Ўзбекистон ҳисоб-китобга қараб қолди
Футзал бўйича Осиё кубогининг “C” гуруҳида 3-тур доирасидаги ҳал қилувчи беллашувлардан бири якунланди: Япония футзал терма жамоаси — Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўйинида рақиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу натижа билан японияликлар 3 ўйинда 3 ғалаба қайд этиб, 9 очко жамғарди ва гуруҳда биринчи ўринни “қулфлаб”, кейинги босқичга йўл олди. Ўзбекистон эса 4 очко билан вазиятни ҳисоб-китоблар майдонига ташлаб қўйди — энди гуруҳдаги иккинчи ўрин ва йўлланма масаласи Тожикистон футзал терма жамоаси ...