Осиё кубоги. Япония мағлуб бўлган Ўзбекистон чоракфиналга йўл олди
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтаётган Футзал бўйича Осиё кубогида гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари қизғин давом этмоқда. “C” гуруҳида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Япония футзал терма жамоаси билан тўқнаш келди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса Тожикистон футзал терма жамоаси ҳамда Австралия футзал терма жамоаси куч синашиб, 1:1 натижасига келишди.
Шу тариқа, японияликлар 9 очко билан квартетда мутлақ пешқадам бўлиб, плей-офф йўлланмасини биринчи ўрин билан расмийлаштирди.