"Тоттенхэм"-"Манчестер Сити": баҳс учун тахминий таркиблар очиқланди
Бугун Англия Премьер-лигаси 24-туридан ўрин олган марказий баҳслардан бири — "Манчестер Сити" сафарда "Тоттенхэм Хотспур"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.
Беллашув олдидан бир нечта нуфузли нашрлар икки жамоанинг эҳтимолий старт таркибларини эълон қилди. Қизиғи — вариантлар ўртасида айрим позицияларда фарқ бор: “Тоттенхэм”да марказий ҳимоячи танлови, “Сити”да эса ярим ҳимоядаги бир ном атрофида баҳс кетяпти. Қуйида барча версиялар тўлиқ келтирилган.