Ерга ўхшаш янги сайёра аниқланди
Халқаро астрономлар гуруҳи HD 137010 b деб номланган янги экзосайёра кашф этилганини маълум қилди. У Ердан тахминан 146 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, ўлчами жиҳатидан Ерга анча яқин ва ўз юлдузи атрофида айланиш даври ҳам ўхшаш экани таъкидланди. Бу ҳақда “Гардиан” хабар берди.
Қайд этилишича, сайёра НАСАнинг «Кеплер» космик телескопи (К2 миссияси) 2017 йилда тўплаган маълумотлар асосида аниқланган. Таҳлилларга кўра, HD 137010 b Ердан атиги 6 фоизга каттароқ, ундаги “бир йил” эса 355 кун давом этади.