Космонавтлар қанча пул топиши аниқланди
Космосга парвоз қилиш — катта масъулият, лекин молиявий рағбат ҳам бор. Bloomberg маълумотларига кўра, россиялик космонавтлар олти ойлик орбитал экспедиция давомида тахминан 5,5 миллион рубль атрофида даромад олади.
Космонавт Сергей Рязанский айтишича, парвоз вақтида кунлик даромад тахминан 400 доллар бўлган. Шу ҳисобда стандарт олти ойлик миссияда бу сумма қарийб 72 минг долларга етади. Бу пуллар космосда махсус шароитда ишлагани учун устама сифатида, асосий маошдан ташқари тўланади.
...