Тошкентда эҳсон қутисини ўмарган гумонланувчи қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда дўкон ёнида ўрнатилган хайрия қутисини номаълум шахс олиб кетгани акс этган видео тарқалиб, катта муҳокамаларга туртки берди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни соат тахминан 18:00 атрофида номаълум шахс Янгиҳаёт туманидаги Ташаббус маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирининг олдида турган эҳсон қутисини ўмариб, ҳодиса жойидан яшириниб кетган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар...