Эртага метан “заправка”лар фаолияти яна чекланади
Эртага, 2 февралдан бошлаб республика бўйлаб «метан заправка»лар фаолияти соат 10:00 дан 16:00 гача ташкил этилиши маълум қилинди. Бундай тартиб газ босими ва таъминот барқарорлигини ушлаб туриш билан боғлиқ чекловлар доирасида қўлланади.
Айниқса, Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланиши айтилмоқда. Яъни, у ерда вақтлар вазиятга қараб ўзгариши мумкин — кимгадир эртароқ, кимгадир кечроқ очилиши эҳтимоли бор.