Тошкент метроcининг 19 бекатида 1 февралдан кассалар ёпилади
Тошкент метрополитенида 1 февралдан яна 19 та бекатда кассалар фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.
Кассалар ёпиладиган бекатлар рўйхатига “Янгҳаёт”, “Сергели”, “Ўзгариш”, “Чоштепа”, “Миллий боғ”, “Мустақиллик майдони”, “Амир Темур ҳиёбони”, “Пушкин”, “Дўстлик”, “Авиасозлар”, “Тошкент”, “Ойбек”, “Космонавтлар”, “Ўзбекистон”, “Ғофур Ғулом”, “Чорсу”, “Туркистон”, “Шаҳристон” ва “Бодомзор” киради.
Бекатларда бир марталик QR-билет берувчи инфокиосклар ўрнатилади.