Тожикистон–Афғонистон чегарасида уч нафар қуролланган контрабандачи йўқ қилинди
Тожикистон чегара қўшинлари Афғонистондан ноқонуний тарзда давлат чегарасини кесиб ўтган ва қуролли қаршилик кўрсатган уч нафар контрабандачи йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 29 январ куни кечқурун Шамсиддин Шоҳин ҳудудида жойлашган 0341-ҳарбий қисмнинг “Баҳорак” чегара заставаси яқинида содир бўлган.
Бадахшон вилояти томондан беш нафар афғон фуқароси чегарани бузиб ўтган.