“Ризеспор”га қарши Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
20-тур доирасида "Башакшеҳир" ва "Ризеспор" ўртасидаги баҳс том маънода томошабоп кечди ва 2:2 ҳисобида якунланди. Учрашувда ҳар бир тайм алоҳида “сценарий” бўлди: бир пайт ҳисоб очилди, кейин тенглашди, кейин яна голлар келди — хуллас, футболнинг “зериктирмайдиган” классикаси.
Ҳисобни 19-дақиқада Элдор Шомуродов очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 45+1-дақиқада эса Таҳа Шаҳин жавоб қайтариб, мувозанатни тиклади. Иккинчи таймда ўйин янада қизиди: 68-дақиқада Валентин Михаэлин меҳмонлар учун гол урди...