Aviator мажмуасидаги ёнғин оқибатлари: бир кишининг жасад топилди...
Тошкентнинг Яшнобод туманида, Паркент кўчасида жойлашган Aviator савдо-кўнгилочар мажмуасида содир бўлган ёнғин ортидан дастлабки ўрганиш ишлари давомида вайроналар остида бир кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълум қилди.
Вазирлик хабаридан келиб чиқиб, ёнғин ҳақида пойтахт ФВББга 31 январь куни соат 15:47 да хабар тушган. Орадан кўп ўтмай — 15:53 да қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб борган ва биринчи навбатда бинодаги барча фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.