Тошкентда сохта косметолог сертификатсиз биогел юбориб, мижозни майиб қилди
Миробод туман судида тиббий маълумоти ва лицензияси бўлмаган ҳолда косметологик муолажалар ўтказиб, мижознинг соғлиғига зарар етказган аёлга ҳукм ўқилди. У жабрланувчининг кўкраги ва думба қисмига сертификатсиз биогел юборгани оқибатида аёл танасида оғир асоратлар юзага келган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Тергов маълумотига кўра, 2025 йил 5 март куни у 24 ёшли пойтахтлик қизни ўзини тажрибали мутахассис сифатида кўрсатиб, кўкрак ва думба шаклини хавфсиз ўзгартириб бера олишига ишонтирган.