Истанбулда ҳалок бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди
Туркияда вафот этган Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимованинг жасади ҳамда унинг икки нафар фарзанди Истанбулдаги Бош консуллик кўмагида Ўзбекистонга етказилди. Репатриация билан боғлиқ харажатлар дипломатик ваколатхона ва Миграция агентлиги томонидан қопланди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Фожиа ортидан ижтимоий тармоқларда марҳуманинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, бирёқлама ва салбий фикрлар тарқала бошлади. Бироқ расмийлар келтирган маълумотларга кўра, Дурдона Ҳакимова Туркияда ўз ишига эга бўлган тадбиркор эди...