Панама порт шартномаси бекор қилинди: АҚШ–Хитой баҳси яна кескинлашди
Панама Олий суди CK Hutchison компаниясига Панама каналининг ҳар икки томонидаги иккита йирик порт — Балбоа порти (Тинч океани соҳили) ва Кристобал порти (Атлантика томони)ни бошқариш ҳуқуқини берган шартномани бекор қилди. Судьялар келишув шартлари мамлакат конституцияси талабларига зид эканини қайд этган.
Бу қарор — қўпол қилиб айтганда — канал атрофидаги “кимнинг таъсири кучли?” деган геосиёсий сериалнинг янги сериясига ўхшади. Чунки масала нафақат порт бошқаруви, балки минтақа инфратузилмаси...