«Ал-Иттиҳод» мураббийи Бензема ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
Жума куни Карим Бензема «Ал-Иттиҳод»нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборди. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, франсуз ҳужумчи клуб таклиф қилган янги шартнома шартларидан норози бўлиб, ўзини камситилгандек ҳис қилгани сабаб майдонга тушишни истамаган. Айтилишича, узайтириш бўйича таклифда молиявий бандлар жуда паст бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
38 ёшли футболчининг йўқлиги юзасидан жамоа бош мураббийи Сержиу Консейсау фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Бензема атрофидаги...