Булыкин «Реал»нинг Эмерига қизиқиши ҳақида фикр билдирди
«Байер»нинг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Булыкин «Реал»нинг «Спартак»нинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмерига қизиқaётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. У ўз фикрларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Булыкиннинг сўзларига кўра, Эмери ҳақидаги баҳсли гапларни эслашдан кўра, унинг амалдаги натижаларига қараш керак. У мураббий сифатида ўз салоҳиятини аллақачон исботлаганини таъкидлади: Эмери «Севилья» билан уч бор Европа Лигаси кубогини қўлга киритган...