Ўзбекистон U 17 терма жамоаси ирода кўрсатиб Хитойни мағлуб этди
Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида Хитойга қарши майдонга тушди ва мухлисларни хурсанд қилган натижа қайд этди. Беллашувда ўсмирларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучиб, тайёргарлик жараёнида жамоавий руҳ ва характер борлигини яна бир бор кўрсатди.
Учрашув бошиданоқ икки жамоа ҳам фаол ҳаракат қилди. Лекин ҳисобни биринчи бўлиб ўзбекистонликлар очди: 27-дақиқада Лазиз Абдураимов рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоани олдинга олиб чиқди. Биринчи...