«Бавария» Горецка мавсум охирида кетишини тасдиқлади
Мюнхеннинг «Бавария» клубида Леон Горецканинг келажаги бўйича аниқ баёнот берилди: жамоа спорт директори Кристоф Фройнд ярим ҳимоячи мавсум якунида клубни тарк этишини тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ 30 ёшли футболчи ҳам ижтимоий тармоқларда мурожаат қолдириб, «Бавария» билан хайрлашиш арафасида эканини маълум қилганди.
Матбуот анжуманида Фройнд ёзги режалар юзасидан футболчи билан очиқ суҳбат бўлиб ўтганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Горецканинг Мюнхендаги...