Қирғизистон Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тўхтатди
Қирғизистон Республикаси Ҳиндистондан айрим турдаги ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотлари импортига вақтинчалик тақиқ жорий этди. Мазкур чекловлар 28 январдан кучга кирди, деб хабар берди Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги матбуот хизмати. Яъни қарор расмий тарзда эълон қилиниб, белгиланган санадан амал қила бошлаган.
Маълум қилинишича, чекловлар Nipah вирусига мойил ҳайвонлар, шунингдек, улар билан боғлиқ чорвачилик маҳсулотларини олиб киришни қамраб олади.