Ҳусанов “Галатасарой” билан ўйинда Осимхенни ўчирди: мухлислар олқиши
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги сўнгги учрашувда “Манчестер Сити” ўз уйи — “Этихад”да Туркия чемпиони “Галатасарой”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қайд этди. Бу натижа “шаҳарликлар”га мусобақанинг 1/8 финалига тўғридан тўғри йўлланма берди — энди Пеп жамоаси қўшимча ўтиш ўйинларига кириб ўтирмайди.
Бироқ бу кечанинг асосий сюжети фақат ҳисобда эмас эди. Мухлису мутахассисларнинг кўзи кўпроқ майдон марказидаги битта ўта қизиқ тўқнашувга қадалди: Туркия Суперлигасининг энг хавфли ҳужумчиси...