"Реал"нинг янги мавсум формалари интернетда қизғин муҳокамада
Ижтимоий тармоқларда «Реал»нинг 2026/27 йилги мавсум учун тайёрланаётган ўйин формасига оид эҳтимолий тасвирлар тарқалди. Мухлислар орасида бир зумда “бу ростми?”, “адидас шунга ўтдими?” деган саволлар кўпайди — чунки суратлар жуда реал кўринади.
“The Madrid Views” нашри томонидан эълон қилинган кадрларга кўра, мадридликларнинг уй либоси клубнинг анъанавий оқ рангини сақлаб қолган. Аммо классикага кичик “қўшимча мазза” берилган: қора-яшил тусдаги шортлар ва шу рангдаги ёқа дизайнни анча жозибали қилиб кўрсатяпти.