Мирзиёев ва Эрдўған Анқарада шериклик натижаларини сарҳисоб қилди
Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунида давлат раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида баёнот бериб, музокаралар натижаларини бирма-бир жамлаб чиқди.
Шавкат Мирзиёев аввало туркиялик ҳамкасбига кўрсатилган самимий меҳмондўстлик, юқори савиядаги қабул ва кенгаш доирасидаги мазмунли суҳбатлар учун миннатдорлик билдирди. Суҳбатда Туркиянинг сўнгги йилларда турли соҳаларда катта ютуқларга эришаётгани...