Нипаҳ хавфи сабаб Қирғизистонда ветеринария чеклови кучайди
Қирғизистон 28 январдан бошлаб Ҳиндистондан Нипаҳ вирусига моил бўлган ҳайвонлар ҳамда ҳайвон маҳсулотларини олиб киришни вақтинча тақиқлади. Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, чекловлар Ҳиндистон ҳудудида Нипаҳ вируси қайд этилгани билан боғлиқ бўлиб, қарор ветеринария-санитария хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган.
Мутасаддилар Нипаҳ вирусини ўта хавфли юқумли касаллик сифатида баҳоламоқда. У, асосан, ҳайвонлар орқали инсонларга юқиши мумкинлиги...