Бизнес билан ишлаш бўйича энг паст баҳо Солиқ қўмитасига берилди
Бизнес-омбудсман идораси тадбиркорлар фаолиятини назорат қилувчи давлат органлари бўйича рейтинг натижаларини эълон қилди. Унда Солиқ қўмитаси атиги 5 балл тўплаб, рўйхатнинг энг охиридан жой олди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Рейтингда идоралар уч тоифага ажратилган: “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз”. “Яхши” баҳоланганлар орасида Ҳисоб палатаси (95 балл), Архивлар агентлиги (90 балл), шунингдек Фуқаро авиацияси агентлиги, Кинематография агентлиги ҳамда Давлат резервларини бошқариш қўмитаси (ҳар бири 85 баллдан) қайд этилган.