Ўзбекистон президенти Туркияга расмий ташриф билан боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған таклифига биноан Туркия Республикасига расмий ташриф амалга оширади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Анқарада бўлиб ўтадиган учрашувлар доирасида икки давлат раҳбарлари ҳамраислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Музокараларнинг асосий мавзуси Ўзбекистон—Туркия муносабатларини кенг қамровли стратегик шериклик доирасида янада ривожлантириш бўлади.