Самарқандда қотил ёллаш режаси фош этилди: буюртмачи ушланди
Самарқанд вилоятида оғир жиноятнинг олди ўз вақтида олинди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорликда ўтказган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёлланма қотилликка буюртма беришга уриниш фош этилган.
Маълумотларга кўра, 2002 йилда туғилган эркак Тошкент шаҳрида яшовчи танишини йўқ қилиш мақсадида ёлланма қотил қидираётгани ҳақида тезкор ахборот келиб тушган. Шу заҳоти Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари биргаликда вазиятни назоратга олиб...