Левандовски 30 ёшдан кейинги голларда Роналдуга яқинлашди
Роберт Левандовски «Барселона»нинг «Копенгаген»га қарши ўйинида бурилиш ясашга ҳисса қўшди. 37 ёшли ҳужумчи 48-дақиқада ҳисобни 1:1 га тенглаштириб, жамоасини ўйинга қайтарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta маълумотига кўра, полшалик форвард 30 ёшдан ошганидан кейин Чемпионлар лигасида 68 та учрашувда 62 та гол урди. Бу кўрсаткич турнир тарихида иккинчи ўрин бўлиб, фақат Криштиану Роналдудан ортда: португалиялик ҳужумчи 30 ёшдан кейин 68 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Левандовски...