Фирибгарлар Адрианонинг онасини СИ билан алдаб, пулларга чув туширди
Бразилия терма жамоаси ва “Интер” клубининг собиқ порлоқ юлдузи Адриано атрофида кутилмаган, бироқ жуда хавотирли ҳодиса юз берди. Бу сафар майдондаги рақиб эмас, замонавий технологиялардан фойдаланган фирибгарлар футболчининг оиласини нишонга олди.
Маълум бўлишича, номаълум шахс сунъий интеллект ёрдамида Адрианонинг овози ва ташқи кўринишини ишонарли тарзда сохталаштирган. Шу йўл билан у футболчининг онасини ишонтириб, 15 минг реал (тахминан 2400 евро) миқдоридаги маблағни ўтказиб беришга кўндирган.