Мостовой Захарян Россияга қайтиши мумкинлигини айтди
Россия футболининг таниқли собиқ вакили Александр Мостовой Испанияда жароҳатлар тез-тез безовта қилаётган Арсен Захарян ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, 22 ёшли ярим ҳимоячи аввало ўз вазиятини тўғри таҳлил қилиб олиши керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовойнинг айтишича, жароҳатлар бўлмаганида Захарян мунтазам майдонга тушарди. У бу ҳолатда фожеа йўқлигини, футболчининг ҳали олдинда бутун фаолияти борлигини урғулади. Агар "Реал Сосьедад"да ишлар юришмаса, Захарян...