Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Навоий вилоятида давлатга қарашли ер майдонларида олтинни ноқонуний қазиб олиб, қайта ишлаш билан шуғулланган уюшган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Тергов маълумотларига кўра, гуруҳга Кармана туманида спорт йўналишига ихтисослашган хусусий корхона раҳбари бошчилик қилган. Олтин қазиб олиш ишларига хорижий фуқаролар жалб этилган, жараён эса солиқ, геология, экология ва атроф-муҳитни...