Андижонда нарколаборатория фош этилди: Альфа PVP ва тропикамид топилди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида Андижон вилоятида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси, Божхона ҳамда Ички ишлар органлари ўзаро ҳамкорликда Асака туманида махсус чора-тадбирларни амалга оширди.
Тадбир давомида 1988 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ёнидан 1 дона номсиз спрей идишдаги номаълум суюқлик ҳамда 2 дона номсиз дори воситалари аниқланиб, вақтинча сақловга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари...