Клозе Месси ва Мбаппе унинг ЖЧ рекордини янгилаши мумкинлигини айтди
Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе футбол бўйича Жаҳон чемпионатларидаги голлар рекорди яқин йилларда янгиланиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клозе тўртта мундиалда иштирок этиб, жами 16 та гол урган. Ҳозирда амалдаги футболчилар орасида унга энг яқин кўрсаткич Лионел Мессида — 13 та, Килиан Мбаппеда эса — 12 та гол.
“Ишончим комил, ЖЧдаги голлар бўйича рекордим тез орада бузилади. Буни Месси 2026 йилда амалга ошириши мумкин, Мбаппе эса 2026 ёки 2030 йилда.