Николай Валуев тарқалган видеони сунъий интеллект маҳсули деб атади
Аввалроқ интернетда россиялик депутат, оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев гўёки “Россия 30 йилдан бери собиқ совет республикаларига нисбатан юмшоқ сиёсат юритди, энди эса уларга қаттиқ чоралар кўриш керак” деган мазмунда фикр билдиргани акс этган видеолар тарқалган эди.
Валуев эса ушбу лавҳалар ҳақиқатга мос эмаслигини билдириб, видео тўлиқ қайта ишлангани ва атайлаб тарқатилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ролик сунъий интеллектдан фойдаланилган ҳолда тайёрланган бўлиб...