Клозе Месси ва Мбаппе унинг ЖЧ рекордини янгилашини айтди
Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлар рекорди узоқ кутдирмай янгиланишига ишонмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клозе тўртта мундиалда иштирок этиб, жами 16 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ҳозир фаол футболчилар орасида унга энг яқин натижалар Лионел Месси (13 гол) ва Килиян Мбаппе (12 гол)да.
"Ишончим комил: жаҳон чемпионатларидаги голлар бўйича рекордим тез орада янгиланади. Буни Месси 2026 йилда амалга ошириши мумкин ёки Мбаппе 2026 ёхуд 2030 йилда.