Ҳайкин «Атлетико»ни енгиш учун «Будё-Глимт» режасини айтди
«Будё-Глимт» дарвозабони Никита Ҳайкин Чемпионлар лигаси асосий босқичида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши бўладиган учрашув олдидан фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳайкин таъкидлашича, Диего Симеоне жамоаси ўз майдонида доимо фаворит саналади, бироқ норвегияликлар ижобий натижа олиш учун бор кучини ишга солмоқчи.
«Ўйин агрессив бўлади. Улар 4-4-2 тартибида ҳаракат қилади, баъзан шахсий қўриқлашдан ҳам фойдаланади. Лекин бизда ҳам ўз кучли жиҳатларимиз бор...