Россия терма жамоаси мартда икки шаҳарда майдонга тушади
Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Баҳслар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Илк ўйин 27 март куни, жума куни Санкт-Петербургда ташкил этилади. 31 мартда эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, ушбу учрашувларда россияликларнинг рақиблари кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ РФС раҳбари Александр Дюков ўртоқлик ўйинлари учун...