Солиқ қўмитаси раҳбари ўринбосари Мирзаев лавозимидан олинди
Давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳрида солиқ интизомини таъминлаш борасидаги жиддий муаммолар яна бир бор танқид остига олинди. Айниқса, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан “Чорсу” бозорида тўлов интизоми суст йўлга қўйилгани, “Малика” савдо мажмуасидаги вазият эса янада оғир экани қайд этилди.
Маълум бўлишича, “Малика” савдо комплексида фаолият юритаётган қарийб 1,5 минг тадбиркордан атиги 25 фоизи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган. Бундан ташқари...