Гвардиола Ҳусановнинг “Сити”даги 12 ойлик фаолиятига қандай баҳо берди?
Пеп Гвардиола яна бир бор ўзбек легионери Абдуқодир Ҳусанов ҳақида жуда илиқ ва баланд баҳоли фикр билдирди. “Манчестер Сити” атрофидаги нуфузли манбалардан бири бўлган cityxtra.co.uk сайтида 21 ёшли ҳимоячимиз ҳақидаги материал эълон қилинди ва унда мураббийнинг Ҳусановга муносабати, шунингдек, футболчининг яқин келажаги ҳақида муҳим фикрлар келтирилди.
Маълумки, ой бошида “Челси”га қарши ўйинда Йошко Гвардиол ҳамда Рубен Диаш жароҳат олгач, “Сити”нинг ҳимоя марказида кадрлар танқислиги пайдо бўлди.