"Ёшлар дафтари"да янги қоида: талабалар контрактига 50 фоиз ёрдам...
2026 йил 1 февралдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали бериладиган айрим ижтимоий кўмаклар янги тартиб асосида тақдим этилади: энди ёрдам «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилалардаги ёшларга ёшлар ижтимоий шартномаси орқали берилади.
Энг кўп қизиқтираётган масалалардан бири — тўлов-контракт. Янги қоидага кўра, касбий ёки олий таълимда ўқиётган ўқувчи-талабаларга контракт суммасининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилиши мумкин. Лекин бу автоматик “ҳаммага бир хил” дегани эмас...