«Бавария» Упамекано бўйича қарорини кутмоқда
Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл ҳимоячи Дайо Упамеканонинг келажаги юзасидан фикр билдирди. 27 ёшли француз футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар клуб билан боғлаб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда Эберлнинг сўзларини келтирди: «Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз».
Аввалроқ ОАВда «Бавария» янги шартнома бўйича Упамеканога берилган таклифни яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.