«Реал» Мбаппе ҳақида машғулотлар бўйича янгилик берди
Мадриднинг «Реал» жамоаси Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафардаги учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди ва клуб айрим футболчиларнинг ҳолати юзасидан маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб хабарига кўра, Килиан Мбаппе индивидуал дастур асосида енгил юклама билан шуғулланди. Антонио Рюдигер эса машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказиб, кейин алоҳида ишлаган. Шунингдек...