Винисиуснинг янги шартнома талаби "Реал"ни қийнаб қўйди...
«Реал» ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома масаласида ҳали-ҳамон бир қарорга келолмаяпти. Мадридликлар 25 ёшли юлдуз билан келишувни узайтиришга умид қиляпти, аммо музокаралар кутилганидек тез кетмаяпти.
El Nacional нашри хабарига кўра, асосий тўсиқ — маош борасидаги фарқ. Винисиус йилига 30 миллион евро атрофида ойлик талаб қиляпти, «қироллик клуби» эса ҳозирча бундай суммага рози бўлишга тайёр эмас. Бу рақам «Реал»нинг ички маош сиёсати ва жамоадаги баланс масаласини ҳам ўртага чиқаради ...