Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёшлар рўйхатига кирди
Мадриднинг «Реал»идан «Лион»га ижара асосида ўтган ҳужумчи Эндрик «Мец»га қарши учрашувда (5:2) хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи 11 ва 45-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди, 87-дақиқада эса пеналтни аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди. Madrid Zone маълумотига кўра, Эндрик 19 ёш 188 кунлигида 21-аср бошидан бери Лига 1да хет-трик муаллифлари орасида тўртинчи энг ёш футболчига айланди. Ундан юқорида Жереми Менез (17 ёш 260 кун)...