Эртага қандай обҳаво бўлиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 27 январь куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқимлари таъсири сақланиб қолади. Айрим вилоятларда қор ёғиши, туман тушиши ва автомобиль йўлларида яхмалак юзага келиши мумкин. Синоптиклар аҳолини, айниқса ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.
Тошкент шаҳри
Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб айрим жойларда енгил қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–4 даража совуқ, кундузи 1–3 даража илиқ бўлади.